ОҒИЗ ОҚАРИШИ

ОҒИЗ ОҚАРИШИоғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси касаллиги. Оғиз, қин, ичак шиллиқ пардасида яшайдиган ачитқи замбуруғлари Оғиз оқаришига сабаб бўлади. Эмадиган болаларда кўпроқ учрайди. Ўсмирлар ва катта кишилар узок, касалланиб озиб кетганда, уларда ҳам кузатилади. Оғиз шиллиқ пардасида сутдай оқ пардачалар пайдо бўлади; булар бирбирига туташгач, оғиз оқариб қолади. Парда кўчирилса, ўрни қизаради ёки қонайди. Оғиз оқаришига гумон туғилганда дарҳол врачга мурожаат қилиш зарур, чунки у тарқалиб, ҳал-қум, қизилўнгач ва нафас йўлларига ўтиши мумкин.

Бемор врач назорати остида даволанади. Витаминотерапия ва витаминли (витамин С) овқатлар яхши наф беради.

Next Article

ОҒИЗ СУТИ