ОҒИЗ СУТИ — ҳомиладорликнинг сўнгги ҳафталарида ва туққандан кейинги дастлабки 2—3 кунда сут безларида ишланиб чиқадиган сут. Оғиз сути оддий (етилган) сутдан юксак даражада тўйимлилиги ва енгил ҳазм бўлиши, ёғ, оқсил, тузлари кўплиги ва қанди камлиги билан фарқ қилади. Оғиз сути даги ёг ва тузлар тар-киби янги туғилган бола организмидаги ёғ ва тузлар таркибига ўхшайди. Оғиз сути витаминларга бой, унда антителолар ҳам кўп. Бола янги ҳаёт шароитига мослашган сари О. с. нинг таркиби оддий сутникига ўхшаб боради.