ОҲАК-ОЛТИНГУГУРТ ҚАЙНАТМАСИ

ОҲАК-ОЛТИНГУГУРТ ҚАЙНАТМАСИ — акарицид, фунгицид; кальций полисульфиднинг (CaS.

Sx) сувдаги 10 — 30% ли эритмасидан иборат. Ранги тўк сарикдан оч қизилгача бўлган ўткир водород сульфид ҳидли тиник суюклик. Ўргимчакканаларга ва ўсимликларнинг турли касалликларига карши ишлатилади. Сув, олтингугурт ва оҳакнинг 17:2:1 нисбатдаги (100 л сувга 12 кг олтингугурт кукуни ва 6 кг оҳак ҳисобида) аралашмасини 1—2 соат кайнатиш билан тайёрланади. Тайёр эритманинг арео-метрда аникланган зичлиги Боме бўйи-ча 20° ёки 1,6 г/см3 ни ташкил этиши керак. Ҳаво ўтмайдиган (мас, мойли тўсма пардали) шиша идишларда сакланади. Зарур даражадаги кувватга эга бўлган иш суюклиги тайёрлащда эритмага сув аралаштирилади. Боме бўйича 0,5 — 1,0° қувватга эга бўлган эритма билан ишла-нади. Амадца барча (ток, помидор, олма ва б.) экинлар учун қўллаш мумкин.

Loading...