ОҲАКТОШЛАР

ОҲАКТОШЛАР — карбонатли чўкин-ди тоғ жинслари. Таркиби 50%дан ортиқ кальцитдан ёки организмларнинг скелети колдикларидан, баъзан арагонит минерали (СаСО3)дан иборат. Кўпинча таркибида аутиген, диагене-тик ва эпигенетик минераллар, чакиқ (терриген ва карбонат) зарралар аралашмаси учрайди. Оҳактошларнинг таркибида 4 — 17% гача MgO бўлса, доломитли Оҳактошлар ; 6 — 21% SiO2+R2O, — мергелли Оҳактошлар ; кварц, опал ва халцедон кўшилса — қумтошли ва кремнийлашган Оҳактошлар деб юритилади. Структураси кристалли, органоген-чакикли, чақикли-кристалли ва сизиб тўпланган (травертин, оҳакли туф) турлари фарк қилинади. Ранги оқиш, сарғиш, бўзранг. Кўпин-ча оҳактош ичида чиғаноқлар ҳам бўлади. Ҳосил бўлишига кўра, органоген, хемоген ёки кимёвий, чақиқ бўлади. Таркибидаги жинс ҳосил килувчи организмларнинг кўплигига кўра, органоген Оҳактошлар, фораминиферали, маржонли, сувўтли ва б. ; хемоген ва чақиқлари (зарралар) нинг катталигига караб бир неча хилга бўлинади. Метаморфизм на-тижасида Оҳактошлар мармарта айланади. Оҳактошлар энг кўп таркалган чўкинди тоғ жинсларидан бири, Ернинг турли рельф шаклларида иштирок этади. Оҳактошлар барча ёшдаги (токембрийдан тўртламчи давргача) ёт-қизиқларда учрайди. Оҳактошларнинг физик-механик хоссалари уларнинг структураси ва тузилишига боғлик бўлиб, жуда кенг чегарада ўзгаради, мас, ҳажмий оғирлиги 800 кг/м3 дан (чиғаноқтошлар, травертин) 2800 кг/м3 гача (кристалли структурали Оҳактошлар). Чиғаноқ-тошлар ва ғовакли Оҳактошлар нисбатан осон кесилади ҳамда йўнилади, кристалли Оҳактошлар эса, яхши силликланади. Оҳактошлар саноатда, қ. х. ва қурилишда кенг қўлланилади. Қора металлургияда руданинг эри-шини ошириш ва шлак ҳосил қилиш учун қўшиладиган модда (флюс) си-фатида; оҳак ва цемент и. ч. да хом ашё; сода, минерал ўғитлар, шиша, қоғоз и. ч. да, нефть маҳсулотларини тозалаш ва б. жараёнларда қўшимча модда сифатида ишлатилади. Оҳактошлар муҳим қурилиш материаллари гуруҳини ташкил қилади, улардан қопловчи ва безак тошлар, ҳайкалтарошлик ва меъморликда ишлатиладиган тошлар ва ҳ. к. тайёрланади. Ўзбекистонда кўплаб Оҳактошлар қазиб олинадиган конлар, йирик и. ч. бирлаш-ма корхоналари («Ўзсаноатқурилишматериаллари», «Ўзавтойўл», Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия к-тлари ва б.) томонидан ишлатилмокда.

Prev Article

ОҲАКЛИСОЙ

Next Article

ОҲАНГ