ОҲАКТОШЛИ ТУФ

ОҲАКТОШЛИ ТУФ, травертинғовакли, уяли жинс; қайноқ ёки совуқ булоқ сувларида кальций гидрокарбонатнинг моно-карбонат шаклида чўкишидан ҳосил бўлади. Кўпинча ўсимлик илдизлари, баъзан қурукликда ёхуд чучук сувда яшовчи гастропода (қориноёкли) ларнинг чиғаноғида учрайди. Ҳажмий массаси кам (1400 дан 1800 кг/м3 гача). Оҳактошли туф анча кенг тарқалган. Қурилиш материаллари, безак тоши сифатида, шунингдек, оҳакни куйдиришда ишлатилади.

Loading...