ОҲАНГ

ОҲАНГ (форс. — товуш, нағма, куй) — мусиқий ифода воситаси сифатида энг кичик куй бўлаги, интонация. О. бир неча товушларнинг мантиқан уланиб бори-шидан ҳосил бўлиб, вокал мусиқада шеърий рукнга мос келади. Оҳанглар бирикиб йирикроқ тузилмалар — куй жумлаларини ташкил этади. Оҳанг куйнинг бош (энг ўзига хос) тузилмаси ва б. маъноларда ҳам, ҳиндларда эса «оҳангит» мусиқанинг умумий ифодаси сифатида, форсийзабон халкларда «оҳангсоз» — бастакор маъносида ҳам қўлланилади.