ОҲАНГАРОН ДАРЁСИ

ОҲАНГАРОН ДАРЁСИТошкент вилоятидаги дарё. Чатқол ва Қурама тоғ тизмаларидан оқиб тушадиган сойлардан ҳосил бўлади. Уз. 236 км (Оқтош-сойнинг бошланиш еридан), ҳавзасининг майд. 7710 км2. Човлисой қуйилган ердан Турк қишлоғига қадар дарё Оҳангарон платосини кесиб ўтган тор дарадан оқади. Даранинг чуқ. 250 м (да-рёнинг бош қисмида). Яккаарчасой қуй-илган жойида 800 м. Дарё водийси жуда тор. Турк қишлоғига қадар дарёнинг нишаби катта. Шу жойдан водий кес-кин кенгаяди, Облиқ қишлоғи яқинида унинг кенглиги 700 м, Оҳангарон ш. яқинида 4—5 км. Водий ён бағирлари ётиқ, сойлик ва жарликлар учрайди. Облиқ қишлоғидан қуйида аллювиал кўҳна қайир (террасса)лар мавжуд. Оҳан-гарон ш. дан ўтгач, дарё кенглиги 8 км ли водийда оқа бошлайди. Оҳангарон дарёси қор ва ёмғирдан тўйинади. Апр. —июнда суви кўпаяди, энг кўп сув сарфи май ойида, сувининг 51% шу ойларда оқади. Ўрта-ча суви сарфи Турк қишлоғи ёнида 22,8 м3/сек, ўртача йиллик сув сарфи 400 м3/сек. Оҳангарон дарёсининг ирмоғи жуда кўп, йириклари: Арашон, Ертошсой, Тошсой, Дукантсой, Қорабайирсой, Оқчасой, Ниёзбоши, Обжазсой, Гушсой. 1962 й. да Оҳангарон дарёсининг қуйи оқимида «Тошкент денгизи» деб ном олган Тошкент сув омбори, 1989 й. да Оҳангарон сув омбори қурилган. Дарёдан Таначи-буқа ва Ёрдон каналлари чиқарилган.

Loading...