ОИЛА

ОИЛА (Familia) — биол. систематикасида таксономик категория. Тузилиши ва келиб чиқишига кўра, бир-бирига яқин бўлган уруғлар (ўсимликларда туркумлар)ни бирлаштиради. Мушуксимонлар О. си мушуклар, қоплонлар, ге-пардлар уруғини ҳосил қилади. Айрим Оилалар жуда кўп, бошқалари озроқ тур-кумларни ўз ичига олади. Mac, қоқидошлар 1000 га яқин, анордошлар 1 та туркумдан ташкил топган. Оиланинг лотинча номи типик уруғнинг лотинча номига idae (зоология ва ви-русологияда) ва асеае (ботаника, микология, бактериологияда) қўшимчасини қўшиш орқали ҳосил қилинади. Йирик Оилалар баъзан кенжа Оила, трибалар ва кенжа трибаларга ажратилади. Кенжа Оиланинг лотинча номи уруғ номига inae қўшилишидан ҳосил бўлади. Ўзаро яқин Оилалар зоологияда туркумларга ёки ботаникада тартибларга бирлаштирилади.

Loading...