ОЖЕГОВ Сергей Иванович

ОЖЕГОВ Сергей Иванович [1900.10(23).9, Твер губернией — 1964.15.12, Москва] — рус тилшунослуғатшуноси. Ленинград ун-тини тугатган (1926). Филол. фанлари дри, проф. (1961). СССР ФА Рус тили ин-ти нутқ маданияти сектори мудири (1952—64). Асосий ишлари лексикология, лексикография, социолингвистика, нутқ маданияти ва амалиёти, рус тили тарихи, айрим ёзувчилар тили ва б. га бағишланган. Д. Н. Ушаков таҳрири остидаги 4 жилдли «Рус тилининг изохди луғати» (1935—40) тузувчиларидан бири. Ожеговнинг 1 жилдли «Рус тили луғати» (1949, 20-нашри 1988; Н. Ю. Шведова хаммуаллифлигидаги 4-нашри 2000) рус тилининг замонавий лексикасини қамраб олган ва кўплаб русча-миллий луғатлар, жумладан, 1983—84 й. ларда нашр этилган 2 жилдли «Русча-ўзбекча луғат» тузишга асос бўлган. Ожегов «Рус тилининг имло луғати» (1956, 5-нашри 1963), «Рус адабий талаффузи ва урғу» (1955), «Русча нутқ тўғрилиги асослари» (1962) каби луғат-маълумотномалар муаллифи; «Нутқ маданияти масалалари» нодаврий тўпламининг (1—6-жилдлар, 1955—66) асосчиси ва бош муҳаррири.

Loading...