ОКЕАНИЯ

ОКЕАНИЯ — Тинч океаннинг марка-зий ва ғарбий қисмларидаги ороллар тўдаси. 28°25’ ш. к. билан 52°30’ ж. к. лар ва 130° шқ. у. билан 105° ғ. у. лар оралиғида. Ғарбий қисми Австралия ва Малай архипелагига ёндош. О. Австралия билан бир қитъа ҳисобланади. Оролларнинг умумий майд. 1,26 млн. км2, шунинг 80% Янги Гвинея ва Янги Зеландия о. ларига тўғри келади.

Табиати. Океанияни, одатда, 3 қисмга бўладилар: Меланезия, Микронезия ва Полинезия. Ороллар сув ости тизмалари ёки марзаларининг тепаларидир. Австралияга яқин жойлашган йирик ороллар (Меланезия, Янги Зеландия) эса материк ороллар. Вулкан оролларига Гавайи, Самоа, Маркиз, Жамият, Кук, Тубуаи о. лари, Пасха о. ва б. киради. Океаниянинг энг баланд нуқтаси (Жая тоғи, 5029 м) Янги Гвинеянинг шим.-ғарбида жойлашган. Ғарбий Микронезия, Меланезия ва Янги Зеландия о. ларининг ер юзаси тоғлик.

Геологик тузилиши. Шаркий Микронезия ва Полинезия о. лари майда маржон атолларидан иборат. Ғарбий Микронезия ва Меланезия о. лари бур-мали чўкинди свиталар, интрузив ва, айниқса, эффузив жинслардан тузилган бўлиб, Тинч океан тубининг ғарбий чеккасидаги альп геосинклиналида жойлашган. Бу ороллар мезозой ва кайнозойда бурмаланган улкан тизмаларнинг сув устидаги қисмларидир. Бу ердаги ҳоз. замон вулканизми ва зилзилалар тоғ ҳосил бўлиш ҳаракатининг давом этаётганлигидан дарак беради. Тинч океан марказий қисмидаги ороллар неоген охири — антропоген бошида ёриклар бўйлаб оқиб чиққан базальтли вулкан тизмаларидир. Гавайи, Самоа, Маркиз, Жамият, Кук, Тубуаи о. лари, Пасха ва б. майда ороллар вулкан натижасида ҳосил бўлган. Пекин кўпгина вулкан чўққилари сув остида бўлиб, уларнинг усти маржон билан қопланган. Маршалл, Каролина, Гильберт, Эллис, Токелау, Феникс, Лайн, Туамоту, Науру, Ошен ва б. майда ороллар маржон оролларидир. Океанияда фойдали қазилмалардан кўпроқ никель, фосфат, нефть, олтин, кумир, мис учрайди.

Иқлими. Океания оролларининг аксари қисми иккала ярим шарнинг тропик иклим минтақасида жойлашган; Австралия ва Осиёга яқин экваториал кенгликлардаги оролларда иклим субэкваториал, 180-меридиандан ғарбда экваториал иклим. Тропик чизиғидан шимол ва жан. да эса субтропик иклим. Янги Зеландиянинг Жан. ороли мўътадил минтақада. Энг иссиқ ойнинг ўртача т-раси шим. да 25°(авг.), жан. да 16°(фев.), энг совуқойники шим. да 16° (фев.), жан. да 5° (авг.). Экваториал зонада ўртача ойлик т-ра 26—28°. О. да т-ранинг суткалик фарқи кам. Йиллик ёғин пассат шамоллари эсадиган тропик минтақаларда 1000 мм дан кам. Аммо йирик вулкан оролларининг шамолга рўпара ён бағирларида 10 000 мм га етади. Океаниянинг ғарбий қисмида, экватордан шим. да езда кучли тропик довуллар бўлиб туради. Янги Гвинея ва Янги Зеландиядаги тоғларда музликлар (умумий майд. 1000 км2) бор. Даре ва кўллар Океаниянинг, асосан, ғарбий қисмидаги тоғли йирик оролларида жойлашган. Энг катта дарёлари: Флай, Дигул (600 км) — Янги Гвинеяда. Океанияда майда кўл кўп; энг каттаси — Янги Зеландиядаги Таупо кўли. Вулканли оролларда қайноқ ва шўр сувли кўллар, гейзерлар бор.

Тупроқлари хилма хил. Иссиқва сернам иклимли оролларда қизил-сариқ латерит, тоғлатерит, сариқ, қизил ва сариқ-қўнғир тупроқлар учрайди. Вулкан куллари ёғилган жойларда ва янги лавалар устидаги тупроқ жуда унумдор. Ёғин камроқ ерларнинг туп-роғи қизилқўнғир; серёғин жойларнинг тупроғи ботқоқли тупроқ. Ўсимликлари Палеотропик областга мансуб. Океания флораси Осиё, Америка ва Антарктида флорасидан шаклланган. Океанияда 3 кичик область ажратила-ди: Малайзия, Гавайи, Янги Зеландия. Малайзия области учун тропик усимликлар оилаларининг кўплиги хосдир. Эпиритлар кўп. Гавайи областчасида очиқ уруғлилар, фикуслар йўқ, пальманинг бир тури бор, орхидея кам, папоротник кўп. Янги Зеландия областчаси мураккабгулдошлар, папоротник ва бошокдошлар турига бой. Океаниянинг шарқий қисмидаги оролларда эндемик тур (Гавайи о. ларида 90% гача) кўп. Шарққа томон ўсимлик тури, туркум ва оиласи камайиб боради. Янги Гвинеяда 6800 тур, Гавайи о. ларида 1100 тур ўсимлик ўсади.

Океания ўсимликлари жуда хилма-хил. Тогларнинг сернам ён бағирлари 300—600 м баландликкача бутазор ва саванна, 1000—1800 м баландликкача сернам доим яшил ўрмон. Шамолга тескари тоғ ён бағирларининг этаклари саванна ва чала чўл, юқорироғи ксерофил урмонлар, бутазор ва саванна, 1500м дан баланд жойларда доим яшил тропик ўрмонлар. Маржон оролларда ўсимлик турлари кам. Атолларда панданус, кокос пальмалари, нон дарахти усади. Лагуналар манфа ўрмонлари билан қопланган. Океаниянинг табиий ўсимлик қопла-ми инсон томонидан жуда ўзгартириб юборилган. Ўрмонлар қирқилиб плантациялар барпо қилинган.

Ҳайвонот дунёси. Океаниянинг кат та қисми Полинезия фауна областига ва унинг Гавайи кичик областига мансуб. Янги Зеландия фаунаси мустақил область, Янги Гвинея эса Австралия областининг Папуа областчасига киради. Сут эмизувчилар деярли учрамайди, аммо қуш кўп. Эндемик тур кўп бўлса ҳам реликт ҳайвонлар оз. Янги Гвинеяда сут эмизувчилар (жумладан, тухум қўювчи ва халталилар) нисбатан кўп. Атолларда ҳайвон турлари жуда кам. Океанияга қорамол, қўй-эчки, қуён, чўчқа, каламуш, мангуста ва ҳ. к. нинг олиб борилиши унинг фаунасига ниҳоятда катта салбий таъсир кўрсатди.

Кашф этилиши ва тадқиқ қилиниш тарихи. 16-а. да Океанияга европаликлар боргунга қадар океаниялик денгизчилар қўшни оролларга кўчиб бориб ўрнашиш жараёнида Тинч океаннинг жан. қисмида энг яқин сув йўлларини ўзлаштирганлар. Уларнинг тажрибасидан кейинчалик европаликлар маълум даражада фойдаланганлар. Океания оролларининг европаликларга маълум бўлиши Ф. Магеллан экспедиция-сидан (1521) бошланди. 16-а. охирларигача испан ва португал денгизчи сайёҳлари Микронезия, Соломон ва Меланезиядаги бошқа оролларни топдилар. 1642—43 й. ларда А. Тасман экспедицияси Янги Зеландия, Тонга ва Фижи о. ларини тадқиқ қилди. 17-а. охири — 18-а. бошларида инглиз ва француз денгизчи сайёҳлари Океаниянинг марка-зий ва шарқий қисмидаги оролларга етиб бордилар. Ж. Кук томонидан Туамоту, Тонга, Янги Гебрид, Янги Каледония, Гавайи о. лари, Кук о. лари ва б. кашф этилди. 19-а. да Океанияни тадқиқ қилинишига И. Ф. Крузенштерн, Ю. Ф. Лисянский, Ф. Ф. Беллинсгаузен, М. П. Лазарев, О. Е. Коцебу, Ф. П. Литке ва б. ҳисса қўшдилар. Н. Н. Миклухо-Маклай Океания даги Янги Гвинея ва б. ороллар аҳолисининг антропология ва этнографияси, хўжалиги тўғрисида муҳим маълумотлар тўплаган.

Аҳолиси 31 млн. киши (2001, Австралия билан бирга). Океаниянинг туб жой аҳолиси 4 йирик гуруҳга бўлинади: папуаслар, меланезлар, полинезлар ва микронезлар. Океанияга европаликлар кела бошлаган вақтда (16-а. боши) у ерда тахм. 3,5 млн. аҳоли яшар эди. Бегуноҳ ўлдириш, четдан олиб борилган юқумли касалликлар ва б. натижасида аҳоли кескин камайган. 19-а. охири ва 20-а. бошига келиб аҳоли сони яна тез ўса бошлади.

Этник таркиби. Океанияда ирқи, тили, тарихи ва маданияти жиҳатидан ўзаро кескин фарқ қилувчи халқлар яшайди. Уларни сон жиҳатидан 2 қисм-га: маҳаллий аҳоли ва кўчиб борган аҳолига бўлиш мумкин. Океаниянинг маҳаллий аҳолиси полинезия, меланезия ва микронезия антропологик типларга мансуб. Маҳаллий аҳолининг бир қисми малай-полинез тилларида, бошқа қисми папуа тилларида сўзлашади. Папуа тиллари бир неча гуруҳларга бўли-нади. Лекин Океания халқларининг тил гуруҳлари уларнинг мавжуд этник ва маданияти жиҳатидан яқинлигига тўла мувофиқ эмас. Этнографик адабиётларда уларни кўпинча тарихи ва маданияти ўхшаш областлар бўйича гуруҳлаштирадилар. Океаниянинг маҳаллий бўлмаган халқлари инглиз-янги зеландиялик, француз (Янги Каледония), америкалик, япон ва филиппинлик (Гавайи о. лари), қинд (Фижи о. лари) ва б. дан иборат. Диний жиҳатдан Океания аҳолисининг кўпчилиги христиан.

Тарихи. Океаниянинг энг қад. аҳолиси Океанияга бундан 20—30 минг йиллар аввал Жан.-Шарқий Осиёдан бориб ўрнашган. Кейинроқ келган қабилаларнинг папуаслар билан қўшилишидан меланезлар пайдо бўлган. Микронезия ва Полинезияга аҳоли милоднинг 1-минг йиллигида кўчиб борган. 16-а. бошида Океанияда яшовчи халқлар жамият тараққиётининг турли босқичларида бўлган. Европаликлар узоқ вақт О. га қизиқмадилар. Кўпгина ороллар европаликларга 18-а. нинг 2-ярмида маълум бўлди. Океания оролларини дастлаб Ғарбий Европа давлатлари, кейинроқ АҚШ эгаллай бошлади. 1-жаҳон уруши (1914—18)дан кейин Океанияда сиёсий ташкилотлар вужудга келди. 2-жаҳон уруши (1939—45) даврида Океания уруш ҳаракатлари майдонига айланди. Океанияда ри-вожланган давлатларнинг ҳарбий базалари кўпайди. Урушдан кейин Океания халкларининг мустақиллик учун кураши ташкилий тус олди. Кўпгина ороллар мустақил давлатларга айланди. Океаниянинг сиёсий бўлиниши ҳақида 489-б. даги жадвалга қ.

Loading...