ОККУПАЦИЯ, ҳарбий оккупация (лот. occupatio — эгаллаш, босиб олиш) — халқаро ҳуқуқда — уруш олиб бораётган томоннинг куролли кучларининг душман ҳудудини вақтинча эгаллаб олиши. Ҳарбий Оккупация режими 1907 й. ги 4-Гаага конвенцияси ва «Фуқаро ақолини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Женева конвенцияси (1949) билан тартибга солинади. Бу ҳуж-жатларда Оккупация қилиб турган ҳокимият ўзи эгаллаган жойларда тартибни саклаши, фуқароларнинг шаъни, оилавий хуқуқлари ва ҳаётини қурмат қилиши, мол-мулк, маданий бойликларни яксон қилмаслиги, Оккупация қилинган ҳудуднинг сиёсий такдири тўғрисидаги масалани ҳал этмаслиги ва ш. к. назарда тутилган. Оккупация режимини бузиш халқаро жиноят ҳисобланади, бунда жавобгар бўлган шахслар ҳарбий жиноятчилар деб қаралади.