ОКСФОРД

ОКСФОРД — Буюк Британиядаги шаҳар, Лондон ш. дан шим.-ғарбда, Темза дарёси бўйида жойлашган. Оксфордшир графлигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 132 минг киши (1999). Полиграфия саноати ривожланган, автомобилсозлик, электротехника корхоналари мавжуд. Шахар қўлёзмаларда 912 й. дан тилга олинган. Қад. университет шаҳарларидан (12-а. да ун-т ташкил этилган). Инглиз готика услубида қурилган ун-т коллежларининг комплекси шаҳар қиёфасига алоҳида кўриниш беради. 1541 й. дан Англия епископининг қароргоҳи. Меъморий ёдгорлиги кўп. Оксфорд университети, театр, кутубхона, музей ва б. бор.

Loading...