ОКСИДИМЕТРИЯ (нем. oxydiren – оксидлаш ва юн. metreo — ўлчайман) , аниқроғи редокс иметрия — оксидланиш-қайтарилиш реакцияларига асосланган миқдорий анализ усуллари мажмуи (қ. Ҳажмий анализ, Титриметрик анализ). О. йодометрия, перманганатометрия, броматометрия, титанометрия, цериметрия каби бир қанча усулларга бўлинади. Оксидиметрия анорганик ва органик моддаларни анализ қилишда кенг қўлланади.