ОКСИДЛАР

ОКСИДЛАР — элементларнинг кислородли бирикмалари. Нормал оксид молекуласи таркибидаги барча кислород атомлари фақат ўша элемент атомларига бириккан бўлади, лекин ўзаро бирикмайди. Пероксид, супероксид ва озонидлар (пероксид ва пероксид бирикмалар) таркибида кислород атомлари факат элемент атомларига бирикиб қолмай, бир-бири б-н ҳам бирикади (мас, SnO2 — нормал оксид, ВаО2 — пероксид). Нормал Оксидлар элементларнинг кислород билан бевосита бирикишидан, элементларнинг гидроксидлари карбонат, нитрат, сульфат ва б. кислородли кислоталар тузларининг ажралишидан ҳосил бўлади.

Оксидларнинг номланиши қуйидагича: а) агар элемент кислород билан фақат 1 та кислородли бирикма ҳосил қилса, у оксид деб аталади. Мас, А12О3 — алюминий оксид, MgO — магний оксид; б) элементнинг бир неча Оксидлари маълум бўлса, унинг оксидланиш даражаси эътиборга олинади: Си2О мис (-оксид, СиО — мис (П)-оксид, Сг2О3 — хром (Ш)-оксид, СгО3 — хром (VI)-оксид ва ҳ. к. ; в) элементнинг оксиди сув таъсирида кислотага айланса (ёки кислотадан ёхуд унинг тузидан олини-ши мумкин бўлса) айни оксид ўша кислотанинг ангидриди деб аталади: SOj — сульфат ангидрид, SO2 — сульфит ангидрид.

Нормал Оксидлар — асосли, кислотали ва амфотер (оралиқ) О. деб, 3 гуруҳга бўлинади. Менделеев даврий система-сида давр ичида чапдан ўнгга утган сари О. нинг хоссалари асослиликдан амфо-терлиликка, сўнгра кислоталикка айланади. Мас, III давр элементлари ок-сидларидан Na2O, MgO асосли О; А12О3 — амфотер оксид; SiO2, P2O5, SO3 ва С12О7 — кислотали Оксидлар дир. Элементнинг оксидланиш даражаси ортган сари ок-сидларнинг асослик хоссалари кучеизлана боради: МпО — асос хоссасига, Мг>02 — амфотер хоссага, Мп2О7 — кислота хоссасига эга.

Баъзи Оксидлар тузлар ҳосил қилмаганлигидан уларга индифферент ёки бефарқ Оксидлар номи берилган (мас, СО ва NO). Кўпчилик Оксидлар табиатда учрайди. Табиатда энг кўп учрайдиган Оксидлардан бири сув — водород оксиддир. Силикат ангидрид (SiO2) кўпгина тоғ жинслари тар-кибига киради.

Оксидлар турмуш ва техникада кенг қўлланади. Мас, сўндирилмаган оҳак СаО — қурилишда, NO2, SO2 — нитрат ва сульфат кислота и. ч. да, баъзи металларнинг оксидларидан иборат аралашмалар эса катализаторлар сифатида ишлатилади.

Loading...