ОКСИДЛАР

ОКСИДЛАР, табиий оксидлар (юн. oxys — нордон) — элементларнинг кислород билан табиий кимёвий бирик-малари, минераллар синфи. 300 тача минерални ўз ичига олади. Табиатда энг кўп учрайдиган Оксидлардан бири — сув (водород оксиди). Силикат ангидрид (SiO2) кўпгина тоғ жинслари таркибига киради. Энг кенг тарқалган Оксидлар ҳосил қилувчи элементлар: Si, Fe, Mn, Al, камроқ миқцорида — Cu, U. О. нинг аксарияти — ион алоқали бирикмалар, аммо кремнезём (Si), неметалл (As, Se, Те) ва халькофил (Си, Pb, Zn, Sn, Hg, Cd, In, Bi, Sb) элементлар минераллари ковалентли алоқалар билан тавсифланади. Одатда, Оксидлар таркибида гид-роксид ва оксигидратлар (бир пайтда О2~ ва ОН~) бирлашмалари мавжуд. Нормал оксид молекуласи таркибидаги барча кислород атомлари фақат ўша элемент атомларига бириккан бўлади, лекин ўзаро бирикмайди. Пероксид, супероксид ва озонидлар таркибига кислород атомлари фақат элемент атомларига бирикиб қолмай, бир-бири билан ҳам бирикади (мас, SnO2 — нормал оксид, ВаО2 — пероксид). Нормал Оксидлар элементларнинг кислород билан бевосита бирикишидан, элементларнинг гидроксидлари карбонат, нитрат, сульфат ва б. кислородли кислоталар тузларининг ажралишидан ҳосил бўлади.

Loading...