ОКСИХИНОЛИН

ОКСИХИНОЛИН (оксин, 8-гидроксихинолин) — рангсиз, ўзига хос ҳидли кристалл модда. Мол. м. 145,15, суюкланиш т-раси 75—76°, қайнаш т-раси 266,6°. Спирт, ацетон, хлороформ, бензол, кислота ва ишқорларда эрий-ди, сувда ва эфирда эримайди. 40 дан ортиқ кимёвий элементларни (мас, мис, рух, магний ва б.) ажратиш ва аниқлашда, алюминий, рух, ванадий ва ҳ. к. элементларни колориметрик аниклашда қўлланади. Баъзи ҳосилалари фунгицидлар ва антисептиклар си-фатида ишлатилади.

Loading...