ОКТАЭДР

ОКТАЭДР (юн. okto — саккиз ва hedra — ёқ) — 1) математикада — саккизта учбурчак билан чегараланган жисм, сак-кизёклик. Октаэдрнинг 6 та учи, 12 та қирраси ва 8 та ёғи бўлади. Октаэдр ёклари мунтазам учбурчаклардан иборат бўлиб, ҳар бир учидан 4 тадан қирра чиқади. Агар Октаэдр қирраси а га тенг бўлса, ҳажми V = формула билан хисобланади (қ. Кўпёклик); 2) кристаллографияда — электролиз ва кимёвий реакциялар натижасида эритма, газ ва қаттиқ жисмлардан ҳосил бўладиган кристаллар шаклларидан бири (бунда Октаэдрдан ташкари диэдр, ромбоэдр, тетраэдр ва б.) шакллар ҳам ҳосил бўлади (қ. Kpucталланиш).

Prev Article

ОКТАНТ

Next Article

ОЛАБУТА