ОКУЛЯР

ОКУЛЯР (лот. ocularus — кўзга оид) — мураккаб оптик асбоб (кузатиш трубаси, микроскоп, дурбин)нинг кузатувчи қарайдиган қисми. Битта линза ёки линзалар тизимидан иборат бўлади. Объектив бошқа оптик тизимлар (мас, призма, коллиматор) билан ҳосил қилган тасвир Окуляр ёрдамида кўрилади. Дастлаб (1609 й.) О. лар астрономик кўриш трубаларида ишлатилган (Галилей Окуляр лари). Кейинчалик нидерланд олими X. Гюйгенс (17-а.) ва инглиз олими Ж. Рамсден (18-а.) икки хил Окуляр кашф қилишган. Улар амалда ҳозиргача ишлатилади. Бундай Окулярни объектив билан бирга ясаб буюмнинг тасвири олинади.

19-а. охирларидан, айниқса, ҳарбий оптика ривожланиши муносабати билан дурбин, перископ ва б. да такомиллаштирилган Окулярлар ишлатилади. Окулярлар мусбат ва манфий линзали бўлиши мумкин. Мусбат линзали Окуляр ўзидан ўтаётган ёруғлик нури дастасини тўплайди (торайтиради), манфий линзали Окуляр нур дастасини сочади (кенгайтиради). Г. Галилей Окулярлари манфий линзали оддий (кузатиш бурчаги кичик), X. Гюйгенс ва Ж. Рамсден Окулярлари мусбат линзали бўлган (раем). Уларда кузатиш бурчаги катта (кенгрок)лиги учун ҳозиргача ишлатилади. Окуляр ларнинг асосий оптик хоссаси фокус масофаси (линзанинг бош фокусидан унинг оптик марказигача бўлган масофа), одатда, 15—25 мм билан ифодаланади. Окулярнинг аниқ кўрсати-ши шу масофага боғлиқ бўлади.

Loading...