ОЛЧИН, алчин — бир қанча турки й халклар таркибига кирган йирик кабила иттифоқи. Олчинлар қад. туркий халқлардан бўлиб, милоднинг бошларида Олтойда ва Иртиш дарёси яқинидаги чўлларда яшаганлар. Кейинчалик (6-а. дан) Турк хоқонлиги, Кимаклар давлати, қипчоқлар иттифоқи ва б. таркибида бўлган. Мўғуллар давлати парчаланиши билан Олчинлар Нўғай Ўрда ва 16-а. ўрталарида эса қозоқ халқи таркибига кирган. Олчин ларнинг айрим гуруҳлари бошқирд, Қозон татарлари, Қрим ва Шим. Кавказ нўғайлари ва қорақал-поқлар, кичик бир қисми ўзбеклар таркибида хам бор. 1926 й. маълумотларига кўра, Бухоро воҳасида (2525 киши), Кармана атрофида (750 киши) ва Қашқадарёнинг қуйи оқимида (Олчин қишлоғида, 300 киши) яшаганлар. Олчинлар алимули, байули, жетиуру қабилаларига, буларнинг ҳар бири, ўз навбатида, яна бир қанча уруғларга бўлинган.