ОЛДИ-СОТДИ

ОЛДИ-СОТДИ (ҳуқуқда) — фукаролик ҳуқуқий муносабатларида кеж тарқалган шартнома. Унинг асосий вазифаси товар-пул алмашинувини амалга оширишдир. О.-с. шартномасига мувофиқ, 1 тараф—сотувчи 2тараф—сотиб олувчига товарни мулк қилиб топшириш мажбуриятини олади, 2тараф (сотиб олувчи) эса товарни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

О.-с. шартномаси кадим замонлардан кишилар ўртасида кенг қўлланиладиган шартномалар сирасига киради. У тарафларнинг махсус (оғзаки ёки ёзма) келишуви асосида амалга оширилади. Товар бу шартноманинг предмети ҳисобланади. Товар-ашёлар. кўчар ва кўчмас мол-мулк, қимматлп қоғозлар, мулкий ҳуқуқлар ҳамда пул шартнома предмети бўлади. Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат шартнома субъектлари ҳисобланади. О.-с шартномасининг асосий шартларп: тарафлар, предмет, баҳо, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлигидир. О.-с. шартномасининг чакана О.-с, маҳсулот етказиб бериш, контрактация (қ. Контрактация шартномаси), энергия таъминоти, кўчмас мулкни сотиш каби турлари мавжуд.

Кўпгина давлатларда О.-с. фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширилади. Ички, шунингдек, халқаро бозорда хам турли товарлар О.-с. сига оид операцияларни мукаммал тартибга солувчн махсус савдо (тижорат) кодекслари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси ФК да О.с. шартномасининг турли жиҳатлари ва унинг шартнома тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини аниқ кўрсатган ҳолда амалга оширилишига оид қонун талаблари катъий белгиланган. Хорижий юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, чет эл давлатлари иштирокида амалга ошириладиган О.-с. операциялари ЎзРнинг чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонунчилиги, ЎзРнинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузган икки томонлама ва кўп томонлама битимлари билан тартибга солинади.

Сайд Ғуломов, Нурилло Имомов.

Loading...