ОЛЕУМ

ОЛЕУМ (лот. oleum — мой) — 100% ли сульфат кислота H2SO4. 96—98% ли H2SO4 га сульфат ангидрид SO3 юттириш йўли билан олинади. Олеум таркибида эркин ҳолда бўладиган SO3 миқдори Олеумнинг қўлланиш мақсадига қараб 18,5— 20% гача етади. Олеумни сувда эритиб, ҳар қандай концентрацияли жуда тоза сульфат кислота олиш мумкин. Бўягичлар, портловчи моддалар ва бошқалар и. ч. да ишлатилади.

Loading...