ОЛИМЖОНОВ Анвар (Алимжонов Ануар) (1930.2.5, Толдиқўрғон вилояти, Қорлиғаш овули) — қозоқ ёзувчиси. Қозоғистон ун-тини тугатган (1954). 1955 й. дан «Литературная газета», кейинроқ «Правда» газ. ларининг Қозоғистондаги мухбири, «Қозоқфильм» киностудияси бош муҳаррири (1960 — 70), 1971 й. дан Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби. Дастлабки асари «Оқ дўст, қора дўст, сариқ дўст» 1958 й. да чоп этилган. «Мангу томирлар» (1960), «Карвон қуёш то-мон бормоқда» (1963), «Зангори тоғлар» (1964), «Ўтрор армуғони» (1966), «Қорашунқор кўприги» (1969), «Жамшид ойнаси» (1970), «Қурмонғозининг болалик чоғи» (1972), «Рудакий тахти», (1974), «Муаллимнинг қайтиши» (1978) сингари қатор роман ва қиссалар муаллифи. «Маҳамбет найзаси» (1969) романида қозоқ халқининг ўтмиши, орзу-умидлари тасвирланган. «Дўстлар учрашганда» (1959), «Сувда, қуруқликда эллик минг миль» (1962) каби китобларида Олимжоновнинг очерклари ва публицистик мақолалари ўрин олган. Ёзувчининг «Маҳамбет найзаси» романи ҳамда публицистик асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Абай номидаги Қозоғистон давлат мукофоти (1967) ва Халқаро Неру мукофоти лауреата (1969).