ОЛИМОВ Сайфи (1901.18.2 – Тошкент — 1984.14.7) — актёр., реж., ўзбек театри ташкилотчиларидан бири. Ўзбекистон халқ артисти (1950). Саҳнафа-олиятини 1918 й. Тошкент эски шаҳар халқ маорифи бўлими қошидаги «Эл-тузар» ярим профессионал труппада бошлаган. 1919 й. М. Уйғур раҳбарлигидаги театр труппасига қабул қилинган. 1925—27 й. лар Боку театр техникумида ўқиган. 1927—84 й. лар Ҳамза театрида актёр, 1931—32 й. лар Ишчи-ёшлар театрида, 1935—37 й. лар Хоразм театрида, 1937—40 й. лар к-з—с-з театрида реж. Олимов импровизация санъа-тига бой, ҳозиржавоб, характерли роллар устаси, актёрлик санъатининг йирик намояндаси сифатида танилган. Яратган образлари миллий бўёқларга бой ва ҳаётийлиги, ифода воситаларининг аниқлиги, саҳна техникасининг мукаммаллиги билан қимматлидир. Табиб («Туркистон табиби»), Мақмудхон, Қодирқул мингбоши (Ҳамза, «Заҳарли ҳаёт», «Бой ила хизматчи»), Миллер (Ф. Шиллер, «Макр ва муҳаб-бат»), Султонбек (У. Ҳожибеков, «Аршин мол олон»), Исмоил (К. Гоцци, «Маликаи Турандот»), Полоний (У. Шекспир, «Ҳамлет»), Жомий (И. Султон, Уйғун, «Алишер Навоий»), Санжаров («Имон») каби юздан ортиқ роллар ижро этган. Реж. сифатида «Пахта шумғиялари», «Рустам» (У. Исмоилов), «Ёндирамиз» (К. Яшин), «Уйланиш» (Н. Гоголь) каби спектаклларни саҳналаштирган. Кинода (Заргар, «Насриддиннинг саргузаштлари»; Тарихчи, «Амирликнинг емирилиши»; Мунажжим, «Улуғбек юлдузи» ва б.) ҳам рангбаранг образлар яратган.