
ОЛИМПИАДА
ОЛИМПИАДА (юн. olympias) — 1) иккита олимпиада ўйинлари ўртасидаги 4 йил муддат (Юнонистонда ва ҳозир); Юнонистонда йил ҳисоблаш бирлиги (милодий 394 й. гача). Милоддан аввалги 776 й. 1-О. йили ҳисобланади;
2) ҳоз. даврнинг энг йирик халқаро спорт мусобақалари (қ. Олимпиада ўйинлари); 3) ўқувчилар, талабаларнинг бирор фан соҳаси бўйича билимларини синаш мусобақаси, кўрик, танлов (мас, мактаб ўқувчиларининг математика О. си).