ОЛИМПИЯ

ОЛИМПИЯ — Элида (Пелопоннеснинг шим.-ғарбий қисми)даги юнонлар шахри; Зевс саждагоҳи (муқаддас Альтис ўрмонзори). Олимпия атро-фида Олимпиада ўйинлари ўтказиш учун қурилган ин-шоотлар (стадион ва б.) жойлашган. Олимпияда Фидий устахонаси жойлашган. Олимпия маъмурий мажмуаси мил. ав. 7 — 4-а. ларда шаклланган. Мил. 426 й. Рим императори Феодосии II буйруғига кўра ўт қўйилган, бундан аввалроқ у Зевсга сажда қилишни ва Олимпиада ўйинларини мажусийлик белгиси сифатида ман қилган. Қазишмалар натижасида Пе-лопс саждагоҳи, ибодатхоналар харо-балари, жумладан, Гера, Зевс, Худолар онаси, 12 хазина, 130 дан зиёд ҳайкаллар, 13 мингга яқин жез буюмлар, 10 мингга яқин битиклар ва б. топилган Олимпия Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Prev Article

ОЛИМОВ

Next Article

ОЛИМХОН