ОЛИМХОН

ОЛИМХОН (? — 1810) — Қўқон хони (1801 — 10). Минг сулоласидан. Норбўтабийнинт ўғли. Унинг даврида салтанат ҳудудини кенгайтириш давом эттирилади. У Оҳангарон, Чимкент, Сайрам, Тошкент вилоятининг ҳам-масини, Россияга борувчи карвон йўлларидаги мух. им манзилгоқларни забт этади. У Бухоро амирлигига қарши туришга кучи етажагини кўриб хон унвонини қабул қилади, давлати эса Қўқон хонлиги деб атала бошланди. Пойтахт — Қўқоннинг сиёсий аҳамияти ошган. Олимхон тоғли тожиклар: қоратегинлар, шўғнонликлар, бадах-шонликлар, эронийлар ва б. дан ибо-рат ёлланма қўшин тузган. Бу қўшин ҳокимиятни марказлаштириш учун курашда унинг таянчи бўлган. Олимхон даврида Россия билан 1-марта савдо алоқалари ўрнатилган. Олимхон линий соҳада ҳам ўзгаришлар қилишга интилган, хусусан, диний унвон ҳисобланган «эшон»ни бекор қилади, камбағал, бечораларга ва қаландарларга ер майдонлари ва чорва бера-ди, шу билан уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб қилади. Айрим ди-ний арбобларни имтиҳон қилади ва ёлғончилиги фош қилинганларни жазолайди. Уламолар унинг бу хаттиҳаракатларидан норози бўладилар. Унинг Тошкентдалигидан фойдаланиб, фитна уюштирадилар, у ўлдирилди, деб миш-миш тарқатадилар. Тахтга унинг укаси Умар-хон ўтқазилади. Олимхон хиёнатни билиб қолиб, қисқа йўл билан Қўқонга жўнайди. Йўлда қўйилган пистирма О. ни отиб ўлдиради.

Ад.: Бобобеков Ҳ., Қўқон тарихи, Т., 1996; Миролим Мушриф, Қўқон хонлиги тарихи, Т., 1995.

Ҳайдарбек Бобобеков.

Loading...