ОЛИЙ БОШ ҚЎМОНДОН

ОЛИЙ БОШ ҚЎМОНДОНмамлакат қуролли кучларининг олий раҳбари. Тинч даврда ҳам, уруш пайтида ҳам қуролли кучлар бошлиғи ҳисобланади. Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ (93-модда, 16-банди), ЎзР Президенти Ўзбекистон Республикасининг Олий бош қўмондон ҳисобланади. У қуролли кучларнинг олий қўмондонларини вазифасига тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради.