ОЛИЙ МАКТАБ

ОЛИЙ МАКТАБхалқ хўжалигининг турли тармоқларида амалий, педагогик ёки илмий фаолият кўрсатиш учун уму-мий ўрта ёхуд ўрта махсус маълумот асосида олий малакали мутахассислар тай-ёрлайдиган олий ўқув юрти. ЮНЕСКОнинг белгилашига кўра, «Олий мактаб» тушунчаси ўз ичига ун-тлар, ўқув ин-тлари, академиялар, олий билим юртларини камраб олганидек, лицей ва коллежлар таълимини ҳам олади. Бунда Олий мактабнинг ўз талабаларига кай даражада билим бери-ши ва уларда қандай малакалар шакллантириши эмас, балки унинг урта маълумот негизида мутахассис тайёрлаши асос қилиб олинади. Шунинг учун ҳам бир қатор мамлакатларда умумий урта таълимдан кейин мутахассис тайёрлай-диган ҳар қандай ўқув юрти Олий мактаб ҳисобланади. ЎзРда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг учинчи босқичидан сўнг Олий мактаб урта махсус маълумот негизидагина мутахассис тайёрлайдиган бўлади.

Loading...