ОЛИЙ ТАЪЛИМ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ — турли олий мактабларда юқори, олий малакали мута-хассислартайёрлаш. Олий таълим олий ўқув юртлари томонидан халқ хўжалиги, фан ва маданиятнинг турли соҳалари бўйича олий малакали мутахассис бўлишни истаган ва тегишли талабларни бажарган ўрта махсус ёки касб-ҳунар таъли-мини олган кишиларга илмий-назарий билим бериш ҳамда муайян кўникмалар шакллантириш йўли билан амалга оширилади.

Олий таълим жараёнида талабага олий маълумот берилади. Олий маълумот тушунчаси муайян ихтисослик бўйича мутахассис олдида турган назарий ва амалий муаммоларни мустақил ҳал қилиш имконини берадиган даражадаги билим ва малакалар йиғиндисини англатади.

Олий таълим узоқ тарихга эга бўлиб, у дастлаб Қад. Шарқ мамлакатларида пайдо бўлган. Миср, Бобил, Хитой сингари мамлакатларда мил. дан бир неча минг йиллар бурун О. т. тизими дунёга келган. Олий босқичдаги мактабларда талабалар олимларнинг табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари, давлатни бошқариш йўллари ҳақидаги асарларини ўрганар эдилар. Платон (мил. ав. 428— 348 й.), Аристотель (мил. ав. 384—322 й.) сингари мутафаккирлар хар бир шахенинг жисмоний ва аклий имкониятлари 3 босқичли таълимда тўла намоён бўлишини асосла-ганлар. Шунинг учун ҳам Юнонистон ва Қад. Римда озод кишилар ҳамда асл-зодаларнинг фарзандлари учун таълимнинг учинчи — олий босқичи зарурлиги тан олинган. Антик Олий таълимда фалса-фа, филол., мусиқа, нотиклик, тиббиёт, мат. фанларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган.

Мусулмон Шарқининг кўп мамла-катларидаги каби Туркистонда ҳам дастлабки Олий таълим мадрасаларца берилган. Инсоният тарихида мусулмон Ренес-санси деган босқичнинг юзага келишида мадрасалар ҳал қилувчи аҳамият касб этган.

Ғарб мамлакатларида 11 —12-а. ларга келиб замонавий маънодаги Олий таълим тизимининг дастлабки кўринишлари вужудга кела бошлади. Уйғониш даврияа мат., механика, астрономия, навигация, тиббиёт каби соҳалардаги улкан илмий кашфиётлар Олий таълимнинг мазмуни чуқурлашуви ҳамда қамрови кенгайишига сабаб бўлди. Фан, техника, маданият ва санъатнинг ривожланишига мутаносиб равишда Олий таълим ҳам тараққий этиб борди.

Ўзбекистоннинг маҳаллий аҳолисига ҳоз. тушунчадаги Олий таълим Ўрта Осиё жадидчилик харакати асосчиси Мунавварқори раҳбарлигида 1918 й. 12 майда Тошкентда ташкил этилган Халк, дорилфунунида берила бошланган. Шўролар даврида Олий таълим тармоғи бир қадар кенгайган бўлсада, мақаллий аҳолидан олий маълумотли кадрлар тайёрлаш ус-тувор мавқеда бўлмаган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин Олий таълим тез суръатлар билан ривожлана бошлади. ЎзРнинг «Таълим тўғрисида»ги қонуни (1997)га мувофиқ, Олий таълим ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими негизига асосланади ҳамда икки — бакалавриат ва магистратура босқичига эга. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг маълум даврига қадар Олий таълим ўн бир йиллик умумий ўрта таълим негизида ҳам амалга оширилади. Эътиқод эркинлигига амал қили-надиган ЎзРда дунёвий олий ўқув юртлари билан биргаликда олий динипўқув юр-тлари ҳам бор. Ўзбекистонда Олий таълим давлат қарамоғидадир. Мамлакатда ун-т О. т. и устувор мақомга эга. Бу тайёрланаётган мутахассисларнинг жаҳон даражасида назарий билим ва амалий тайёргарлик-ка эга бўлиш имконини беради.

Олий таълим расмий давлат ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Бунда таълимнинг давлат стандартлари, ўқув режалари ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Уларда ўрганилиши мажбурий ва их-тиёрий бўлган фанлар, ихтисослик курелари, уларнинг ўқитилиш тартиби, микдори, вақти, назарий ва амалий таълим ўртасидаги нисбат, назарий машғулотлар, ўқув ва и. ч. амалиётлари, рейтинг даври, таътил, бакалаврларнинг малакавий битирув ишлари, магистрларнинг диссертацияларни ёклаш муддати асосий педаго-гик ҳужжат — ўқув режасида белгилаб берилади. Ўқув режасида ўрганиладиган фанлар гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий, математик ва табиий-илмий, умумкасбий, ихтисослик фанлари ва таълимнинг қўшимча турлари сингари қисмларга бўлинади. Ўқув режасидаги фанлар мажбурий, махсус, танлов ва факультатив кўринишларида олиб борилиши кўзда тутилган.

Талабаларга и. ч. дан ажралмаган ҳолда олий маълумот бериш таълимнинг сиртқи шакли орқали амалга оширилади (қ. Сиртқи таълим). ЎзРда Олий таълим тизимида бир қанча ихтисослик бўйича мутахассислар тайёрланади. Кундузги Олий таълимда ўқиш курс тизимида олиб борилади: талаба барча ўқув маш-ғулотларига қатнашиши мажбурий. Сиртқи Олий таълимда таълимнинг фан-курс тизими жорий этилган. Бунга кўра, талаба имтиҳон сессиясидагина машғу-лотларга келишга мажбур. Сиртқи Олий таълимнинг имтиҳон сессиялари ҳар бир ўқув юртининг имкониятига караб, бир йилда икки мартадан ортиқ бўлмаган йўсинда ташкил этилади. Сиртқи Олий таълим муддати кундузги ўқишдаги тегишли мутахассисликка Караганда ярим ёки бир йил ортиқ давом этади (яна қ. Олий ўқув юртлари).

Крзоқбой Йўлдошев.

Loading...