ОЛЛОҚУЛИХОН (тахм. 1794-1842) – Хива хони (1825—42) — Муҳаммад Раҳимхоннинг ўғли. Оллоқулихон даврида зулм, талончилик, ўзаро урушлар кучайган. Оллоқулихон Бухоро билан сулҳ тузилганига қарамай 7 марта Бухоро хонлиги ҳудудига юришлар қилиб қишлоқларни талаб қайтган. Хуросонга 5 марта юриш қилган. Қорақалпоқ ва туркманларнинг қўзғолонларини бешафқат бостирган (1828). Россия б-н савдо ва элчилик муносабатларини (1840—41) ривожлантирган. Оллоқулихон даврида Хивада карвонсарой, тим, 111 хона ва бўлмали Тошҳовли саройи (1834—35), Ичан қалъаттт шарқий дарвозасига туташтириб қурилган Оллоқулихон мадрасаси, Оқ масжид, Саитбой масжиди, Тошҳовуз қалъаси (1835—36) ва б. иншоотлар қурилган. Янги каналлар қаздириб суғориладиган ерларни кенгайтирган. Хива ш. нинг ободончилиги учун кўп меҳнат сарф қилган. Оллоқулихон даврида кошинпазлик (кошинкорлик) санъати юксак чўққига чиққан. Паҳлавон Маҳмуд мақ-бараси ва Кўҳна Арк кошинлар билан безатилган. Сайид Аловуддин мақбараси ва б. кўпгина тарихий обидалар таъмирланди. Арабхон ва Муҳаммад Амин иноқ мадрасалари қайтадан қурилди. Хива ш. нинг атрофи мудофаа девори б-н ўраб олинган (1842). Ичан қалъа ташқарисида яшаётган аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида Дишан қалъа (Ташқари қалъа) қурилган. Қалъанинг уз. 6250 м бўлиб, шундай улкан қурилиш қўл кучи б-н пахсадан 30 кун давомида қуриб битказилган. Ичан қалъанинг жан. дарвозасидан Дишан қалъа деворигача бўлган масофа 300—400 м ни ташкил кдчади. Оллоқулихон 1842 й. Чоржўйга юриш қилиб қалъани қамал қилган пайтда оғир касалга дучор бўлиб орқага қайтишга мажбур бўлган ва 23 нояб. да вафот этган. Уни ўзи ҳаёт вақтида тайёрлаб қўйган Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига дафн этишган.
Ад.: Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959; Гулямов Я. Г., Памятники города Хивы, Т., 1941; Худ ой бер ган ов К., Хива — 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
Севара Сабурова.