ОЛМАЛИҚ — Тошкент вилоятидаги шаҳар (1951 й. дан). Олмалиқсой бўйида, Қурама тоғларининг шим. ён бағрида, 600—650 м баландликда. Тошкент ш. дан 60 км жан.-шаркда, Оҳангарон дарёсининг чап соҳилида. Шаҳарнинг шим.шарқида Қурама тизмаси, шим. ва жан.шаркда Чатқол тизмалари бор. Яқин т. й. станцияси — Оҳангарон (18 км). Майд. 10,8 км2. Аҳолиси 114,6 минг киши (2000; 1974 й. да 92,3 минг; 1959 й. да 40 минг киши). Олмалиқда мис конининг топилиши шаҳарнинг тез ўсишига сабаб бўлди. 1954 и. О. да қўрғошин-рух ф-каси ишга туширилди. Қалмоққир конидан мис рудаси очиқ усулда олина бошлади. Олмалиқ даги саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Олмалиқ ёнида иссиқлик электр ст-яси қурилди. 1963 й. мис эритиш з-ди фойдаланишгатопширилди. Кон-металлургия к-ти тўла ишга туширилиб маҳсулот бера бошлади. Олмалиқ даги рангли металл рудалар олтингугуртга бой. Шу сабабли металлургия к-тида рудадан олтингугурт ажратилади ва «Аммофос» корхонасига юборилади.
Олмалиқда Ўрта Осиёда биринчи бўлган уй-рўзғор кимёси з-ди қурилди. Олмалиқда республика қ. х. нинг 80% ни фосфорит ўғитлар билан таъминлаётган «Аммофос» з-ди, «Поёндоз» гилам, «Паллада Восток», «Джефинтернейшнл» Ўзбекистон — Покистон қўшма корхоналари, мебель жиҳозлари к-ти, «Олмалик,-ғишт», «Оқтош» корхоналари, «Крвул-ди» олтинли рудани қазиб олиш кони ва б. корхоналар бор. Енгил ва озиқ-овқат саноат ривожланмокда. Олмалиқга Тошкент — Ангрен т. й. дан шохобча чикарилган. Тошкент — О. автомобиль йўли ўтган. Навоий конметаллургия ин-тининг кон металлургия ф-ти, 23 умумий таълим мактаби, 12 кутубхона, 3 маданият уйи, ўлкашунослик музейи, мусиқа ва санъат мактаблари, 3 стадион, 36 спорт зали, 86 волейбол ва баскетбол майдонлари, 11 гандбол, 18 теннис заллари ва 5 сузиш ҳавзаси бор. Шаҳарда марказлашган ҳудудий тиббий бирлашма, болалар касалхонаси, «Кимёгар» касалхонаси, юқумли касалликлар, силга қарши курашиш диспансери, туғруқхона, 10 поликлиника ва б. тиббий муассасалар ишлаб турибди.