ОЛМАЛИҚСОЙ — Тошкент вилоятидаги сой. Қурама тизмасининг шим.ғарбий ён бағридаги Новнали довонидан 3 км ғарбда (2330 м) бир қанча майда булоклардан бошланади. Олмалик, ш. яқинида ариқларга бўлиниб, Оҳангарон дарёсига етмай тугайди. Уз. 32 км, ҳавзасининг майд. 84 км2. Юқори оқимида сой тор ва нисбатан чуқур, қуйи оқимида кенг ва ён бағирлари ётиқ водийда оқади. Қор ва ёмгир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 0,28 м3/ сек. Март—апр. да суви кўпаяди. Умумий уз. 20 км га яқин, 8 та ирмоғи бор.