ОЛМАОТА

ОЛМАОТА (қозоқча — Алматы; 1921 й. гача Верний) — Қозоғистондаги шаҳар. Олмаота вилояти маркази. 1929 — 1998 й. ларда мамлакат пойтахти. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни, 2 аэропорт бор. Орқа Или Олатови тизмасининг шим. ён бағри этакларида, 650 — 950 м баландликда. Янв. нинг ўртача т-раси —8°, июлники 22,9°. Аҳолиси 1129,4 минг киши (1999). 6 тумандан иборат. Шаҳар даставвал 1854 й. да Заилийское ҳарбий истеҳкоми сифатида қозоқлар жойлашган Олмаота қалъаси ёнида қурилди. Кейинчалик бу истеҳком Верний деб аталди. 1867 й. да Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида янги ташкил этилган Еттисув вилоятининг марказига айланди. У даврда саноат корхоналари бўлмаган, аҳолининг кўпчилиги деҳқончилик билан шуғулланган.

Шаҳарда машинасозлик ва металлсозлик саноати («Поршень», станоксозлик, механика-тажриба, паст вольтли аппаратура и. ч.) корхоналари етакчилик қилади. Олмаотада Қозоғистон енгил саноат корхоналари маҳсулотининг 28% ишлаб чиқарилади. Тўқимачилик ва мўйна, ип-газлама к-тлари, ип-йигирув, трикотаж, пойабзал, тикувчилик ф-калари фаолият кўрсатади. Озиқ-овқат саноати (гўшт-консерва, ун-ёрма, макарон ф-каси, сут, шампан виноси, мева-консерва, қандолатпазлик, чой қадоқлаш, ликёр-арақ, вино, пиво, ачитқи з-длари) корхоналари маҳаллий хом ашё асосида ишлайди. Электротехника з-ди ҳам фаолият кўрсатади. Қурилиш материаллари, ёғочсозлик, темир-бетон конструкциялари ва қурилиш деталлари з-длари бор. Олмаотанинг ёқилғи-энергетика базаси Қарағанда ҳавзасининг кўмири, кумир ва мазут билан ишлайдиган иссиқлик электр ст-ялари, Катта Олмасой дарёсидаги ГЭС каскадлари, Или дарёсидаги Қопчиғай ГЭСдир. Олмаотада тижорат банклари, қўшма ва кичик корхоналар фаолият кўрсатмокда. Қозоғистон ФА, 16 олий ўқув юрти, 13 музей, республика кутубхонаси. театрлар, телемарказ, шаҳap машаққатга сазовор бинолар: Абак номплаги қозоқ опера ва балет театри (1941), Ҳукумат уйи (1957), Республика саройи (1970), «Қозоғистон» меҳмонхонаси (1977). Олмаотанинг турар жой мавзелари бир неча марта зилзиладан қаттиқ шикастланган. Охирги зилзилалар 1911 ва 1921 й. ларда содир бўлди. Шунингдек, сел ҳам вақт-вақти билан анча зиён етказиб туради. Шу боис селга қарши иншоотлар қурилган. Олмаота — йирик туристик ва спорт маркази. Шаҳардан жан. да Орқа Или Олатови туристик зонаси ҳамда курортлар бор. Олмаота яқинида «Медео» қишки спорт мажмуи ишлаб турибди.

Loading...