
ОЛМАЗОР
ОЛМАЗОР (1963 й. гача — Вревский) — Тошкент вилояти Чиноз туманидаги шахарча (1937 й. дан). Чирчиқдарёсининг ўнг соҳилида. Тошкентдан 50 км жан.ғарбда. Тошкент — Сирдарё т. йдаги станция. Аҳолиси 9,1 минг кишидан зиёд (2003). Олмазорда 13 ташкилот ва корхона бор, шулардан, қурилиш материаллари к-ти, ғишт з-ди, мебель ф-каси ва б. фаолият кўрсатади. 2 умумий таълим мактаби, 2 кутубхона, клуб, касалхона, 3 дорихона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд.
Loading...