ОЛЬМЕК МАДАНИЯТИ — Мексиканинг Веракрус ва Таваско штатлари ҳудудида қадимда яшаган номаълум индейс халқи маданияти. Ольмек маданияти мил. ав. 8—4-а. ларда равнақ топган. Ольмек маданияти номи бу ҳудудда кейинчалик, мил. 11 — 14-а. ларда яшаган кичик қабилалар гуруҳи (ольмеклар) номи билан шартли аталган. Ольмек маданияти иқтисодиёти деҳқончилик ва балиқчиликка асосланган. Ольмек маданиятини яратган халқ Америкада илк бор синфий тараққиёт йўлига ўтган халклардан бири бўлган. Унинг мил. ав. 8—2-а. лардаги маданияти ва санъати Марказий Американинг қўшни индейс халқлари (майя ва б.) маданиятига катта таъсир кўрсатган. Ольмек ҳайкалтарошлигининг ажойиб обидалари, жумладан, улкан инсон каллалари, кўплаб ҳайкаллар Ольмек маданияти аҳолисининг бош маъбуди — ягуарни ифодалайди. Турли диний ин-шоотлар: эҳромлар, супалар ва б. қолдиқлари сакланган. Мил. 3-а. да номаълум сабабларга кўра ольмеклар ғойиб бўлишган; эҳтимол, бу йирик этник кўчишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.