ОЛМОШ

ОЛМОШ — от, сифат, сон ўрнида қўлланувчи мустақил сўз туркуми. Олмош ларнинг асосий маъноси ва қайси сўз туркуми ўрнида қўлланиши матнда ойдинлашади. Олмош ларнинг маъноси ноаниқ ва умумий бўлади. Маъно ва грамматик хусусиятларига кўра, Олмош умумлашган предмет (О. – от: мен, сен, у, ким, нима, ҳеч ким, ҳеч нима), умумлашган белги (О. – сифат: бу, шу, ўша, қайси, аллақандай, ҳеч қандай), умумлашган микдор (О. – сон: қанча, неча, шунча, ўшанча) билди-рувчи Олмош ларга бўлинади. Олмошлар ноаниқлиги, сўз ясалишининг йўқлиги билан бошқа сўз туркумларидан фаркланади. Олмошлар маъно ва грамматик хусусиятларига кўра, куйидаги турларга бўли-нади: кишилик Олмош лари — мен, сен, у, биз, улар бўлиб, шахслар ўрнида ишлатилади, ўзлик Олмош — ўз сўзидан иборат бўлиб, предмет маъносини кучайтириб, таъкидлаб кўрсатади; кўрсатиш Олмош — бу, шу, ўша, у, ана, мана кабилар предмет ва унинг белгиларини кўрсатади; сўроқ О. — ким? нима? қанча? қандай кабилар предмет, белги ва миқдор ҳақида сўроқни бил-диради; белгилаш-жамлаш Олмош — ҳамма, бари, баъзан, ҳар нима, ҳар қандай кабилар предмет ва унинг белгисини умумлаштириб, жамлаб кўрсатади; бўлишсизлик Олмош — ҳеч ким, ҳеч қандай, ҳеч қанақа, ҳеч қайси кабилар инкор маъносини билдиради; гумон Олмош — аллаким, алланима, нимадир, кимдир кабилар предмет ва унинг белгиси, миқдорини тахминий билдиради.

Loading...