ОЛОМОУЦ

ОЛОМОУЦ — Чехиянинг Шим. Моравия вилоятидаги шаҳар. Морава дарёси бўйида. Аҳолиси 225,3 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. 11-а. да Морава орқали ўтган қад. савдо йўллари кесишган ерда бунёдга келган. 12—13-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сакланган. 19-а. гача қалъа сифатида маълум эди. Ун-т бор.