ОЛОТ ТУМАНИ

ОЛОТ ТУМАНИБухоро вилоятидаги туман. 1943 й. 14 фев. да ташкил этилган. 1960 й. Қоракўл туманига қўшилган. 1973 й. 26 дек. да қайта ташкил этилган. 1983 й. дан яна Қоракўл туман и таркибида. 1989й. дан Олот тумани яна алохида туман мақо-мига эга бўлди. Бухоро вилоятининг жан.-ғарбида жойлашган. Жан., жан.-шарқдан Қашқадарё вилояти, жан.-ғарбдан энг катта масофада (75 км) Туркманистоннинг Лебап вилояти (Амударё орқали), шим.-ғарб ва шим.-шарқтомондан Бухоро вилоятининг Жондор, Қо-ракўл, Бухоро, Қоровулбозор туманлари билан чегарадош. Майд. 3,22 минг км2. Ахрлиси 77,9 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳар (Олот), 10 қишлоқ фуқаролари йиғини (Баҳористон, Гулистон, Денов, Жумабозор, Кирлишон, Пахтакор, Сойинқоровул, Толқонсаёт, Чандир, Чорбоғ) бор. Маркази — Олот ш.

Табиати. Туман ҳудуди Зарафшон дарёсининг энг қуйи қисмида, Қоракўл дельтасидаги текисликда жойлашган. Рельефида кескинлик кам. Фа-қат Денгизкўл районида Денгизкўл ботиғи (160 м) ва Денгизкўл платоси ўртасидаги баландликлар фарқланади (Жиллиқоя — 302 м, Сомонтепа — 280 м). Туманнинг 10% га яқин майдони ўзлаштирилган воҳадан иборат, қолган қисми қумли, гипсли, гилли, шўрхок чўллардир, 100 га яқин қолдиқ кўл бор. Улардан энг катталари — Денгизкўл, Сомонкўл, Қоронғикўл, Шўркўл, Хўжамсаёд, Қарағанжида ва 6. Қоракўл дарёсининг қуйи оқими ва собиқ Мо-хондарё ўзани, асосан, текисликдан иборат. Тупроқлари ўтлоқи бўз, қум-лоқ бўз, тақир бўз тупроклардир, жан. да шўрхоклар катта майдонни эгаллайди. Ер ости сизот сувлари анча яқин. Туман ҳудудида 132 қудукдан фойдаланилмоқда. Йирик гидротехника ин-шоотлари ва насос станциялари мавжуд. Туман ҳудуди орқали Аму-Бухоро, Аму-Қоракўл каналлари ўтади. Фойдали қазилмалардан Ўртабулоқ ва Олотда табиий газ, қолдиқ кўлларда туз, қурилиш материаллари захираси катта. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 0,4°, энг паст т-ра —24°, июлнинг ўртача т-раси 29,3°, энг юқори т-ра 46°. Вегетация даври 205 кун. Йиллик ёғин 120—125 мм. Ёввойи ўсимликлардан боялич, коврак, янтоқ, шувоқ, сингрен, саксовул, қандим, баҳорда ранг, қўнғирбош, ялтирбош ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тароқ бармокли қўшоёқ, ингичка бармокли юмронқозиқ, малла юмронқозиқ, суғур, сассиқкўзан, қумсичқон, қум бўғма илони, чарх илон, чўл мушуги, қушлардан тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовуллар ва б. бор. Қумли чўлларнинг типик табиий комплексларини қўриқлаш ва бойитиш мақсадида туман ҳудудида 1971 й. да Қоракўл қўриқхонаси ташкил этилди. Қўриқхонада 200 га яқин ўсимлик тури (шундан 30 га яқин дарахт ва буталар) бор. Қўриқхонадаги сув ҳавзалари (каналлар, кўллар)да 30 га яқин балиқ тури яшайди. Судралувчиларнинг 30 хили, қушларнинг 170 тури, сут эмизувчиларнинг 30 га яқин тури бор. Жумладан, қўриқхонада зарафшон қирғовули, қум қуёни, қобон ва б. кўпайтирилмокда.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, туркман, қозоқ, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли зичлиги 1 км2 га 24,2 киши (2003). Шаҳар аҳолиси 11,5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 66,4 минг киши.

Хўжалиги. Туман қ. х. асосан, пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Пиллачилик, сабзавотчилик, полизчилик ҳам ривожланмоқда. Сугориладиган ерлар 19,5 минг га. Туманда 8 йирик саноат корхонаси мавжуд. Шулардан Ўзбекистон — Швейцария—Германия қўшма корхонасида пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмокда. Ҳунармандчилик тармоклари бор. 2 та автохўжалик ишлаб турибди. Ўрмон хўжалиги фаолият кўрсатади. Туманда 14 ширкат хўжалиги, 800 дан ортиқ фер-мерлар хўжалиги мавжуд. «Олот» ширкат хўжалиги қўйчиликка ихтисослаштирилган. Туман шахсий ва жамоа хўжаликларида 36,9 минг қорамол, 87,9 минг қўй ва эчки, 36,2 минг парранда боқилади (2003).

Туман маркази Ўрта Осиё т. й. тармоклари билан боғланган. Бухоро—Олот йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилган. Автойўлларнинг уз. 251 км.

2002/2003 ўқув йилида 35 та умумий таълим мактабида 19,7 минг ўқувчи таълим олди. Олот қ. х. коллежи (653 талаба), музей, 38 кутубхона, 19 клуб, маданият ва истироҳат боғи бор.

Туманда марказий касалхона, бир неча фельдшер-акушерлик пунктлари ишлаб турибди. Уларда 205 малакали тиббий ходим хизмат қилади. 1998 й. дан «Олот ҳаёти» газ. чоп этилмоқда (адади 1000).

Loading...