ОЛОВЛИ ЕР

ОЛОВЛИ ЕР — Жан. Американинг жан. чеккасидаги архипелаг. Материкдан Магеллан бўғози орқали ажралган. Fapбий қисми Чили, шарқий қисми Аргентина таркибида. Майд. 72 минг км2. Оловли Ер ёки Ила-Гранде о. (майд. 48 минг км2) ва жуда кўп майда орол ва крялардан иборат. Горн бурни Жан. Американинг энг жан. нуқтаси. Архипелагнинг жан. ва ғарбий қисми тоғлик (энг баланд жойи 2469 м), қолган қисми сертепа текислик ва пасттекислик. Фьорд, торфли ботқомик кўп. Музликлар бор. Иклими мўътадил, салқин океан иклими. Янв. нинг ўртача т-раси 10—11°, июлники 0—2°. Йилига 500 мм дан 2000 мм гача ёғин ёғади. Миллий боғлар ташкил этилган. Ахрли қўйчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади. Нефть ва газ конлари бор. Асосий аҳоли пунктлари: Ушуая ва Порвенир. Оловли ерни европаликлардан дастлаб 1520 й. да Ф. Магеллан айланиб ўтган. У маҳаллий аҳоли ёққан гулханларни кўриб архипелагга шундай ном берган.