ОЛТИАРИҚ

ОЛТИАРИҚФарғона вилояти Олтиариқ туманицаги шаҳарча (1980 й. дан). Туман маркази. 470 м баландликда. Вилоят маркази (Фарғона ш.) дан 36 км, яқин т. й. станцияси — Олтиариқ (6 км). Аҳолиси 11 минг киши (2003), асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, уйғур, татар, озарбайжон ва б. миллат вакиллари хам яшайди. Олтиариқдан Марғилон—Қўқон, Водил—Учуй автомагистраллари ўтган. Аҳоли орасидаги ривоятда шаҳарчанинг қад. номи Лайлакхона ёки Лаклакхона (аҳрли зич жойлашган ер маъносида) бўлган дейилади. Олтиариқсой Қапчиғай дарасида 6 қишлоқ (Повулғон, Полосой, Лайлакхона, Янгиқўрғон, Жўра ва Киткон) ариқларига бўлинган. Олтиариқ номи шундан келиб чиққан ва кейинроқ шаҳарча ва туман номигаўтган. Хонликдаврида (18 — 19-а. лар) Олтиариқ Марғилон вилояти Олтиариқ беклигининг маркази бўлган.

Олтиариқнинг Буғдойчи маҳалласида ўтмишда хонларнинг Кичик Ўрда деб номланган ёзги қароргоҳи жойлашган (ҳоз. Ўрданинг пахса девори крлдиклари сакланган).

Шаҳарчада туман ҳокимияти бино-си, маъмурий идоралар, 50 дан зиёд саноат, транспорт, алока, қурилиш корхоналари ва б. муассасалар бор. «Пахта-банк», «Асакабанк», Халқ банки, деҳқон бозори, 3 умумий таълим мактаби, маданият саройи, 3 жамоат кутубхонаси, туман тарихи музейи, теннис корти, марказий касалхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. «Мотамсаро она» ҳайкали ўрнатилган марказий хиё-бон, Мустақиллик майдони мавжуд.

Loading...