ОЛТИАРИҚСОЙ — Фарғона вилоятидаги сой. Шоҳимардонсойнинг чап тар-моғи. Уз. 30 км. Водил қишлоғи ёнида Шоҳимардонсойдан ажралиб чиқиб, ғарбий йўналишда адирлар ортидаги текислик бўйлаб оқади. Йўл-йўлакай Чимён ва Хонқиз қишлоқларидан бир қанча булоклар суви келиб қўшилади. Ўртача йиллик сув сарфи 1,2 м3/сек. Фарғона ва Олтиариқ туманларининг экин майдонларини суғоради.