ОЛТИН

ОЛТИН (Aurum), Аи — Менделеев даврий системасининг I гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Асл металларцян бири. Тартиб рақами 79, ат. м. 196,9665; ранги сариқ, оғир металл. Табиатда Олтин 1 та барқарор изотоп l97Au ҳолида учрайди. Олтиннинг сунъий радиоактив изотопларидан |95Аи ва 198Au нинг аҳамияти бор. Ер пўстининг массаси жиҳатдан 4,310—7% ни ташкил қилади.

Олтин инсонга маълум бўлган дастлабки металлардан. Археологик топилмалардан Олтин буюмларнинг мил. дан 5—4 минг йил илгари ясалгани маълум бўлди. Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитойда мил. ав. 3—2 минг йилликларда Олтин қазиб олинган ва ундан турли буюм ва безаклар ишланган, кейинчалик танга пул зарб қилинган.

Олтин табиатда кўпинча эркин ҳолда (туғ-ма Олтин) учрайди. Табиатда учрайдиган бирикмалари жуда оз, улардан муҳими калаверит минерали (АиТе2)дир. Соф Олтин майда зарра ҳолда кварцга, ҳар хил сульфидли рудаларга, кўпинча қумга аралашган бўлади. РФ да (Урал, Сибирь), Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, АҚШ (Калифорния), Бразилия, Австралия, Канадада, шунингдек, Африка мамлакатларида Олтин конлари бор. Денгиз ва океан сувларининг 1 м3 да 0,008 г гача, тирик организмларнинг ҳужайраси ва қонида 0,01—0,05 мг/кг гача Олтин бўлади. Ўзбекистонда Олтин макка-жўхори дони ва попугида (2—4 г/т) ва Қизилқумда шувоқ ўсимлигида борлиги аниқланган. Ўзбекистоннинг Олмалиқ, Зарафшон (Маржонбулоқ), Кизил-кум ҳудудларида олтин ва поликристалл конлари мавжуд.

Олтин юмшоқ, пластик, чўзилувчан металл (калинлиги 0,0002 мм гача бўлган зарқоғоз тайёрлаш, 1 г ни 3,5 км ли сим қилиб чўзиш мумкин), электр ва иссиқни яхши ўтказади. Зичлиги 19,32 г/см3 (20° да). Суюқланиш т-раси 1064,4°, қайнаш т-раси 2880°. Моос шкаласи бўйича қаттиклиги 2,5. О. юм-шоқ булганлиги учун унинг кумуш ёки мис қўшиб тайёрланган қотишмалари ишлатилади. Олтин — кимёвий жиҳатдан жуда пассив элемент. Ҳавода ўзгармайди. Сульфат кислота, нитрат кислота ва б. да эримайди: фақат зар сувиаа, хлорли сувда ва ишқорий металларнинг цианидлари эритмаларида эрийди. Хлор билан бирикади. Олтин ўз бирикмаларидан осон кайтарилади ва комплекс бирикмалар ҳосил қила олади. Симобда эриб, Олтин амальгамасига айланади. Бирикмаларда 1 ва 3 валентли бўлади. 3 валентли Олтин бирикмалари барқарор ҳисобланади.

Олтин рудалардан бир неча усулда, мас, олтинли қумни сув билан ювиб, зарралар ҳолида ажратиб олинади. Олтин амальгамация усулида ҳам бойитилади. Унинг калий цианид KCN эритмасида (кислород иштирокида) ва хлорли сувда эришидан Олтин ажратиб олишда фойдаланилади (багратион усули). Бунинг учун Олтин ли қумга калий цианид (ёки натрий цианид NaCN) эритмаси қўшилади. Олтин билан калий цианиддан ҳосил бўлган комплекс туз сувда эриб кетади, қум ажралиб қолади. Комплекс тузнинг эритмасига, одатда, рух таъ-сир эттирилади. Рух Олтинни чўкмага туширади. Олмалик, кон-металлургия корхонасида мис купоросини электролиз қилиш жараёнида ҳосил бўлган тошқолдан Олтин ажратиб олинади. «Зарафшон-Ньюмонт» Ўзбекистон—АҚШ қўшма корхонаси Зарафшон олтин и. ч. ком-плекси чиқиндисидан циан усулида Олтин ажратиб олишни йўлга қўйган. Бу усулда ишлатиладиган эритувчилар ниҳо-ятда заҳарли бўлганлиги сабабли Ўзбекистон олимлари самарали ва инсон саломатлиги учун безарар эритувчилар олиш бўйича илмий изланишлар олиб боришмокда. Олтиннинг энг кўп ишлатиладиган бирикмаси хлораурат кислота Н[АиС14]4Н2О дир. Бу модда О. ни зар сувида эритиш натижасида ҳосил бўлади. Олтиннинг AuCl, AuCl3 таркибли хлоридлари, AuO2, Au2O3 таркибли ок-сидлари ва б. бирикмалари маълум. Олтин валюта сифатида, заргарликда, кимё саноатида, электротехникада, асбоб-созликда, тиббиётда, фотографияда қўлланади.

/4й.:Далимов Т. Н., Шаякубов Т. Ш., Троцкий В. И. и др., Геология и полезные ископаемые Республики Ўзбекистон, Т., 1998; Парпиев Н. А., Муфтахов А. Ғ., Рахимов Х. Р., Анорганик кимё [3 қисм], Т., 2000-2003.

Нусрат Парпиев.

Loading...