ОЛТИНГУГУРТ

ОЛТИНГУГУРТ (Sulfur), S — Менделеев даврий системасининг VI гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 16, ат. м. 32,064. Табиий Олтингугурт 4 та баркарор изотоп 32S, 33S, 34S, 36S дан иборат. Сунъий радиоактив изотоплари 3IS, 35S, 37S ҳам олинган. Ер пўстининг масса жиҳатдан 5410~2% ини ташкил қилади. Денгиз сувида 0,08—0,09% О. бор. Табиатда эркин (туғма Олтингугурт) ва бирикмалар ҳолида учрайди. Олтингугуртнинг энг муҳим табиий бирикмалари металл сульфидлари, мас, FeS2 — темир колчедан (пирит), ZnS — алдама pyx, PbS — қўрғошин ялтироғи ёки гленит, Cu2S — мис ялтироғи ва ҳ. к. О. сульфатлар ҳолида (ангидрит CaSO4 гипс CaSO4-2H2O, оғир шпат BaSO4, глау-бер тузи ва қ. к.) ҳам учрайди. Бундан ташқари, Олтингугурт кумир, сланец, нефть, табиий газлар, ҳайвон ва ўсимлик орга-низмларида органик ва анорганик бирикмалар хрлида мавжуд. Мас, оқсилда 0,8—2,4% О. бор. Туғма О. Мексика, АҚШ, Италия, Япония, МДҲ мамла-катларида бир неча аллотропик кўри-нишларда учрайди. Улардан муҳимлари ромб ва моноклин сингонияли Олтингугурт дир. Ромб панжарали Олтингугурт сариқтусли, зичлиги 2,07 г/см3 (20°да), суюкланиш т-раси 112,8°, қайнаш т-раси 445°. Сак-киз бурчакли ҳалқасимон Sg таркибли молекулалардан тузилган. Моноклин Олтингугурт призма шаклидаги тиниқ кристаллардан иборат, зичлиги 1,96 г/см3, суюкланиш т-раси 118,9°. О. қиздирилса, 112,8° да эриб, сариқ тусли ҳаракатчан суюқликка айланади. 160°да қўнғир тусга кириб, қовушоқ бўлиб қолади. Олтингугурт металлоидлар жумласига киради. У инерт газлар, азот, йод, платина, олтина&н ташқари деярли барча элементлар билан бирикади. Кис-лородда 250°да, қавода 360° да алангаланади. Олтингугурт бирикмаларда —2, +4 ва +6 валентли. Ишқорий металлар, мис, кумуш ва симоб билан хона т-расида, қиздирилганда фақат металлар билан эмас, балки металлмаслар билан ҳам ре-акцияга киришади. Мас, фтор билан SF6, кислород б-н SO2 ҳосил қилади. Унинг водородли бирикмаси — водород сульфид H2S 350°да Олтингугурт устидан водород ўтка-зиб, шунингдек, SO2 ни қайтариб, H2S ни оксидлаб ҳосил қилинади. Олтингугуртнинг жуда кўп бирикмалари маълум. Олтингугурт конлардан (туғма Олтингугурт ҳолида) қазиб олинади. Шўртанг газ комплексида шу усулда гуваласимон (комовая) Олтингугурт олинади. Олтингугуртнинг 50%га яқини сульфат кислота, 25% га яқини сульфат целлюлоза, қолган қисми резина саноатига, сунъий тола, портловчи моддалар и. ч. га, органик синтез ва тиббиёт эҳтиёжларига сарфланади.

Собиржон Аминов.