ОЛТИНКЎЛ — Андижон вилояти Ол-тинкўл туманидаги қишлоқ. Туман маркази. Вилоят маркази (Андижон ш.) дан 16 км жан.-ғарбда жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Андижон (23 км). Аҳоли-си 6,5 минг киши (2001), асосан, ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, татар, уйғур ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Олтинкўлда туман ҳокимияти биноси, умумий таълим, таянч мактаблари, мактаб-интернат, мусиқа ва санъат мактаби, касб-ҳунар коллежлари, марказий кутубхона, маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, касалхона, поликлиника, дорихона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.