ОЛТОЙ ҚЎРИҚХОНАСИ

ОЛТОЙ ҚЎРИҚХОНАСИ — Олтойнинг шим.-шарқий қисмидаги давлат қўриқхонаси. Россиянинг Олтой ўлкасидаги Телец кўли (Олтинкўл) яқинида. Майд. 889 минг га (1999). Тайганинг ўзига хос табиатини ҳамда Жан. Сибирнинг баланд тоғли тундрасини қўрикдаш мақсадида ташкил этилган. Тоғларда баландлик минтақалари кўзга яққол ташланиб туради; оқ қарағай, оқ қарағай-кедр ва кедр-тилоғочли тайга ўрмонли субальп минтақаси билан алмашинган, ундан юқорироқда эса альп минтақаси (бутали тундра ва альп ўтлоқлари, шағаллилишайникли ва тошлоқ тундра) бошланади. Ҳайвонлардан марал, лось, кабарга, морхўр, елик, қўнғир айиқ, сувсар, бўрсиқ, тийин, бурундуқ, барс; паррандалардан улар, оқ ва тундра какликлари, карқур, чил, қур кўп.

Loading...