ОЛТОЙ

ОЛТОЙ (туркий ва монгол тилларида алтан — олтин) — Осиёдаги тоғ системаси, РФ, Монголия ва Хитой ҳуду-дида. Шим.-ғарбда Ғарбий Сибирь те-кислиги (81° шқ. у.)дан жан.-шаркда Гоби текисликлари (106° шқ. у.)гача чузилган. Уз. 2000 км. Айрим тизмалардан иборат. Баланд чўққилари ғарбий қисмида (Белуха, 4506 м). Олтой уч қисмга — Асл Олтой, Гоби Олтойи ва Монголия Олтойига бўлинади. Асл Олтой РФ Олтой улкаси ва Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятида жойлашган. У шим. да Ғарбий Сибирь текислигидан жарлик орқали ажралган, шарқи ва шим.-шарқи Монголия Олтойи, Ғарбий Саян тоғларига туташиб кетади. Гоби Олтойи Монголия Олтойининг давоми. Монголия ҳудудида. Уз. 500 км, бал. 1500—2500 м, энг баланд жойи 3957 м; тоғ этакларида чўл, юқорироқца дашт усимликлари ўсади.

Олтой мураккаб палахсали-бурмали тоғлар улкаси. Протерозойдан карбон давригача ҳосил булган терриген, карбонат ва вулканоген жинсларидан тузилган. Геологик тузилиши ва геологик ривожланиш тарихига кура, Олтой ҳудудининг шим.шарқий қисмини эгаллаган каледон Олтой ига (Тоғли Олтой) ва ундан чу-қур ёриклар орқали ажралган герцин Олтойи — Жан.Ғарбий Олтой (Рудали ва Жан. Олтой)га булинади. Олтой ҳар хил фойдали қазилмаларга бой (Тоғли Олтойда те-мир рудаси, симоб, олтин, нодир металлар, Рудали Олтойда асл ва рангли металлар бор).

Герцин орогенизида вужудга келган тоғ рельефи мезозойда текисланиб крлган. Палеоген охирида яна бир оз кутарилган, неоген охири — антропоген бошларида кўтарилиш яна кучайган. Кад. ва янги ёриклар буйлаб ер қатламлари палахса-палахса булиб силжиган ва ниҳоят, ҳоз. мураккаб рельефи вужудга келган. Рельеф тузилишида туртламчи давр музликлари ва даре эрозияси катта роль уйнаган. Энг баланд тизмалар (3200—4000 м ва ундан баланд) — Катунь, Шим. Чуя, Жан. Чуя тизмалари Асл Олтойнинг марказий ва шарқий қисмларида булиб, рельефи альп типли. Кўпчилик тизмалар бирбиридан Олтой учун хос булган тектоник сойликлар (даштлар) орқали ажралиб туради.

Иклими континентал. Киши юқори атмосфера босими (Осиё антициклони) таъсирида совуқ ва давомли. Янв. нингўртачат-раси —15°дан (тоғолдиларида) —28°гача, Марказий Олтойнинг тоғлар орасидаги сойликларида —32° (Чуя даштида мутлақ минимум —60°). Баланд тоғларда ёз қисқа ва салқин; июлнинг уртача т-раси 1000 м баландликда 14 ва 16° дан ошмайди. Олтой — намлик энг куп тупланадиган жой. Сернам ён бағирларида йилига 800—1200 мм гача (айрим жойларда 2000 мм гача), жан.шарқида 200—300 мм (Чуя «даш-ти»да 100 мм) ёғин тушади. Олтойда 1000 дан ортиқ музлик бор (умумий майд. 800 км2).

Олтойда даре куп. Дарёлар қор сувлари ва ёмғирдан туйинади. Баҳорда тошади. Энг йирик ва серсув дарёлари: Катунь, Тоғли Олтой, Бухтарма, Бия, Чуя. 3500 дан ортиқ кўл бор (йириклари Телец, Марқакўл).

Ландшафт типлари тоғ дашти, тоғ ўрмон ва баланд тоғ ландшафтларидан иборат. Марказий Олтойнинг қуруқсойликларида ҳам дашт ўсимликлари ўсади. Тоғ ўрмон ландшафтлари Олтой ҳудудининг 70% ни эгаллайди. Тоғ ўрмонлари 1700—2450 м баландликлар орасида усади. Олтойнинг энг баланд тизмалари баланд тоғ ландшафтини ҳосил қилган.

Ад.: Камбалов Н., Природа и природные богатства Алтайского края, Барнаул, 1952; Куминова А. В., Растительный покров Алтая, Новосибирск, 1960; Горный Алтай, Томск, 1971.

Loading...