ОЛТОЙЛАР (ўзларини — олтой-кижи деб атайдилар) — Олтой Республикасидаги халқ (59 минг киши). Россия Федерациясида жами 69 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Қуйидаги этнографик гурухларга бўлинади: олтой-кижи, теленгитлар, телеслар, телеутлар, тубалорлар, челканлар, кумандинлар. Олтой тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар, бир қисми баптистлар, анъанавий диний эътиқодлар сақланган.