ОМБОР

ОМБОР, омбор бинолари — 1) озиқ-овқат, асбоб-анжом, хом ашё, маҳсулотлар, ускуналар, ҳар хил материаллар сакланадиган жой. Омбор ларнинг усти очиқ, ярим ёпиқ (бостирма), кўп ораликли, куп қаватли, иситиладиган, иситилмайдиган турлари мавжуд. Омборлар тош, шағал, цемент, ғишт, ёғоч ва б. материаллардан қурилади;

2) сув тўпланадиган жой, сув ҳавзаси, мас, сув омбори.