ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛЛАРИДАН МУДОФАА — қўшин, аҳоли ва мамлакат халқ хўжалиги объектларини душманнинг ядро, кимёвий ва бактериологик қуроллари таъсиридан ҳимоя қилишда қўлланиладиган чора-тадбирлар комплекси. Бунда индивидуал ҳимоя воситалари, траншеялар, махсус жиҳозланган пана жойлардан фойдаланила-ди, эпидемияга қарши ва б. тиббий тадбирлар, дезактивация, дегазация ҳамда умумдавлат мудофаа тадбирлари кўрилади (қ. Фуқаро мудофааси).