ОМОЧ

ОМОЧ — улов (от, ҳўкиз) қўшиб ер ҳайдаладиган ёғоч асбоб. Қад. (ҳали трактор ва плуг бўлмаган даврлар)да асосий ер ҳайдаш қуроли ҳисобланган. Омоч, асосан, 3 қисм: тана, қулоқ ва ўқдан иборат бўлган. Омоч қисмлари қат-тиқ ёғочдан тайёрланади. Тананинг олд томони учли бўлиб, унга тиш (металл тиғ) кийдирилган (шу тиғ билан ерни ағдариб кетган). Қулоқ — тананинг орқа томонига бириктириладиган ёғоч даста. Қўшчи шу қулокдан ушлаб Омочни йўналтириб борган. Ўқ — тананинг олд томонига, қулоқнинг пастроғига қоқиладиган чорқирра, яссироқ ёғоч. Ўқ от ёки ҳўкиз бўйинтириғига маҳкамланган. У тана ва қулоқни ол-динга тортиб борган. Омоч баъзи мамла-катлар (мас, Ҳиндистон, Афғонистон ва б). да ҳозир ҳам ишлатилади. Ўзбекистонда ерлар плугаа ҳайдалади.

Prev Article

ОМОНУЛЛАХОН

Next Article

ОМСК